22:30 / 23.08.2020
1 832

Мбаппе: Тухель юлдузларни бошқара олмайди дейишганди, аммо ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалига чиқди

Мбаппе: Тухель юлдузларни бошқара олмайди дейишганди, аммо ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалига чиқди
Фото: Eurosport
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси финали олдидан жамоа бош мураббийи Томас Тухель ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Футболчилар мураббийни қўллаб-қувватлайди. У ҳақида кўп нарсаларни эшитганман, мисол учун, у кийиниш хонасини бошқармаслиги, юлдузларни қандай бошқаришни билмаслиги ва яна бошқа кўплаб шунга ўхшаш бўлмағур гаплар... Аммо жамоа айнан у билан клуб тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Барча совринларни (Францияда) қўлга киритдик, Чемпионлар Лигаси финалига чиқдик.

У барчамизни керакли формага олиб кела олди. Албатта, ҳар хил нарсалар бўлган, аммо бу дунёдаги барча мураббийлар билан содир бўлади. У ҳақиқатан ҳам биз ишонадиган мутахассис
", - дейди Килиан Мбаппе.

ПСЖ ва «Бавария» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финал учрашуви 23 август куни, Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Учрашув Лиссабондаги (Португалия) «Эстадио да Луш» стадионида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Тухель юлдузларни бошқара олмайди дейишганди, аммо ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалига чиқди