11:45 / 30.08.2020
1 776

Миржалол Қосимов: «Бухоро»га қойил қолиш керак, жамоа охирги ўйинга чиққандек ҳаракат қилди

Миржалол Қосимов: «Бухоро»га қойил қолиш керак, жамоа охирги ўйинга чиққандек ҳаракат қилди
Фото: ОКМК ФК
ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Coca-Cola Суперлига 13-тури доирасида «Бухоро»га қарши кечган ўйиндаги дурангдан (2:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Шиддатли, қизиқарли, жанговар ўйин бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биринчи бўлимда барчасини ҳал қилиш керак эди. Гол уриш учун яхши имкониятларимиз бўлди, Мате Вацадзенинг ўзида икки бор голли вазият юзага келди. Иккинчи бўлимда дарвозамизга кирган иккита тўпни бири ажойиб чиқди, иккинчиси рикошетдан урилди. «Бухоро» жамоасига қойил қолиш керак, охирги ўйинга чиққандек ҳаракат қилди. Уларни мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрни мана шундай курашишга мажбур қилмоқда, кўпроқ очко жамғариши лозим.

Дуранг бўлди, қайсидир маънода бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Йўқ жойдан иккинчи голни олиб келдик. «Бухоро» қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Йигитларга ҳам охиригача курашгани учун раҳмат айтиб қоламан. Биринчи даврани мағлубиятсиз якунладик. Бу ҳам ўзига яраша кичкина тарих.

Фақатгина Ҳусниддин Ғофуровни олиш билан чекланмоқдамиз. Менимча, бошқа трансфер бўлмайди.
Мавсум бошидан бери мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллаш, керакли натижага эришиб мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Муваффақиятларнинг ҳеч қандай сири йўқ. «Тўйдан олдин ноғора чалмаган маъқул». Йилни охирида сарҳисоб қиламиз. Албатта, мағлубиятсиз ўтказиш ўзи бўлмайди. Иккинчи даврада ҳам жиддий ўйинлар бор. Ўзбекистон Кубогида ҳам олдинга қадам ташламоқчимиз. Бу ерда ортиқча пиар қилишни ҳожати йўқ. Қачонки олдимизга қўйилган мақсадга эришсак, ўшанда бирор нарса деса бўлади.

Албатта, марказлашган ҳолатда чемпионатни вақтлироқ ўтказиш керак эди. Коронавирус биз ўйлагандек оддий шамоллаш эмас. Чунки ўзимизнинг яқинлар бу касалликдан қийналди. Кеча юрган инсонлар бугун кўз юммоқда. Бундан буён ҳаммамиз ўзимизга қараб, эҳтиёт бўлиб юрсак бундан енгил чиқамиз. Ўзбекистон, бутун дунё коронавирусдан қутулишини истаймиз. Бошида эътиборсиз бўлдик.

Масалан, ўзимизни футболчи Игор Зонич 38 кун даволанди. Иккинчи давра уй-сафар тизимида давом эттирилади. Мухлисларга ҳам рухсат берилса, уй-сафар тизими яхшироқ. Шунақа бошланади. Аммо охирги тўртта турни шундай марказлашган ҳолатда ўтказиш мантиққа тўғрироқ бўларди.

Суҳроб Султоновнинг хатолари? «Локомотив» билан ўйинда кутилмаган ҳолатда гол ўтказиб юборди. Лекин шунда ҳам Суҳробга жамоадошинг хато қилса сен қутқаришинг керак дедим. Бу ўйинда ҳам «Бухоро» жуда ажойиб гол урди. Кутилмаган ҳолатда тўпни тепди. Бу борада машғулотларда ишланади", - дейди Миржалол Қосимов.

ОКМК биринчи даврани 29 очко билан 2-ўринда якунлади. Жамоа кейинги турда «Металлург» билан ўйнайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: «Бухоро»га қойил қолиш керак, жамоа охирги ўйинга чиққандек ҳаракат қилди