2 564
Рақибини 1-раундда нокаут қилган Ботир Аҳмедов: «Жангни ҳакамлар қароригача олиб бормасликка ҳаракат қилдим, уларга ишончим қолмаган»
Фото: Twitter / @BoxingJunkie
Ўзбекистонда туғилган боксчи Ботир Аҳмедов (8-1, 7 КО) филиппинлик боксчи Рей Пересга (24-12, 8 КО) қарши кечган жангидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Узоқ муддатли танаффусдан кейин яна катта рингга қайтганимдан хурсандман. Рақиб жуда тажрибали эди, у менинг жангларимни ўрганган ва яхши тайёргарлик кўрган. Бундай танаффусдан кейин бироз ритмни йўқотгандим, бироқ уни тутишим учун бир дақиқа кифоя қилди. Жангнинг режаси — иложи борича кўпроқ раунд жанг қилиш эди, аммо у бор-йўғи бир неча дақиқа кечди. Илк дақиқалардан кучли зарбаларимни мўлжалга аниқ йўналтирдим, сабаби мағлубиятимдан кейин ҳакамлар гуруҳига бўлган ишончимни йўқотганман. Жангни ҳакамлар қарорига қадар олиб бормаслик учун, мен ўз салоҳиятимни кучайтирдим.
Амалга оширилган бу иш учун жамоамга раҳмат айтаман. Улар мени ҳар куни янада кучли қилиб бормоқда, эндиги мақсад — Жаҳон чемпионлиги. Ҳозирда Марио Барриосга қарши реванш борасида музокаралар кетяпти», — дейди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Рей Пересни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Айни дамда Аҳмедов супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида WBA Regular камари соҳиби Марио Барриосга қарши реванш борасида келишув имзоланишини кутмоқда.
Маълумот учун, Аҳмедов 1990 йил 20 декабрда Ўзбекистонда туғилган. У 2010 йилларда Украина ва Туркия бокс терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2017 йилдан эътиборан эса профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. Боксчи учта давлат — Россия, Украина, Туркия фуқаролигига эга.
Аҳмедов 2016 йил Риода ўтган Олимпиада ўйинларида -64 кг вазн тоифасида Туркия номидан қатнашган ва чорак финал баҳсида германиялик Артём Арутюнянга мағлуб бўлган. Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида олтин медал финалда озарбайжонлик Лоренцо Сотомаёрни мағлуб этган, ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаровга насиб этганди.
Таъкидлаш керак, Ботир Аҳмедов ҳаракат қилаётган профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик яна икки боксчи бор. Булар — Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев. WBA рейтингида ушбу боксчилар кетма-кетликда жойлашган: Ботир Аҳмедов — 5-ўринда, Шаҳрам Ғиёсов — 6-ўринда, Шоҳжаҳон Эргашев эса 7-поғонадан ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади