00:23 / 10.09.2020
2 811

Одил Аҳмедов нега "Шанхай СИПГ"ни тарк этмоқда? Бунинг сабаби маълум қилинди

Одил Аҳмедов нега "Шанхай СИПГ"ни тарк этмоқда? Бунинг сабаби маълум қилинди
Бугун Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов мамлакатнинг бошқа жамоасига кўчиб ўтаётгани борасида хабар бергандик.
Кўпчиликда ҳамюртимиз нега шанхайликлар сафини тарк этиб, турнир жадвалининг охирги ўринларида бораётган "Тяньцзинь Тэда"га кўчиб ўтаётгани борасида савол пайдо бўлмоқда.

Хитой нашрларининг ёзишича, "Шанхай СИПГ" клуби Англия Премьер лигаси вакили "Брайтон" ярим ҳимоячиси Аарон Муйни ўз сафига қўшиб олди. Бу футболчи эса Одил Аҳмедовнинг позициясида тўп тепади. Хитойликлар австралиялик хавбек учун 4 миллион евро сарфлашди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорининг "Шанхай СИПГ"ни тарк этиши сабабларидан бири сифатида жамоага Муйни олиб келингани, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.

"Тяньцзинь Тэда" клубига айни пайтда Жанубий Корея миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи германиялик Ули Штилике бош мураббийлик қилмоқда. Одил Аҳмедов 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 10-турги баҳсдан кейин "Тяньцзинь Тэда" сафига бориб қўшилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов нега "Шанхай СИПГ"ни тарк этмоқда? Бунинг сабаби маълум қилинди