Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Қийин ўйин ўтказдик. Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди. Афсуски уч футболчимиз майдонга туша олмади. Шунга қарамай биринчи таймда ёмон ўйнамадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлим бошида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейингина ўзимизга келдик ва гол уриб рақибга босим уюштирдик. Иккинчи таймда 20-30 жамоамиз ёмон ўйнамади. Афсуски мағлуб бўлдик. Таркибдаги жароҳат олган ва касалларни тузатишга ҳаракат қиламиз.
Иккита гол ўтказгач йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, шу боис йигитлар олдинга ўтиб ҳужумкорликни оширишди. Аксига олиб Касьян жароҳат олди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик.
Майдонга тушган ёшлар ёмон ўйнашмади, шижоатлари сезилиб турибди. Мана шу шижоат эвазига ҳам рақибни ўз жарима майдони ёнига "қамаб" қўйдик. Ҳимоядаги қўпол хатоларни таҳлил қилиш керак. Ёш болаларча хато қилдик", - дейди Равшан Ҳайдаров. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади