20:04 / 20.09.2020
1 784

Суперлига. "Локомотив" қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди

Суперлига. "Локомотив" қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди
Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Муборакдаги "Баҳром Вафоев" номидаги стадионда кечган учрашувда "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев ҳамда Азизбек Амоновлар томонидан киритилган голларга мезбонлар сафида Бехруз Садиллоев бир бор жавоб қайтарди. Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа онлайн турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. 8 очкоси бор "Бухоро" эса 15-поғонадан ўрин эгаллаган.

“Бухоро” – “Локомотив” 1:3
Голлар:
Садиллоев 59 - Абдуҳолиқов 15, Бикмаев 19, Амонов 27.

"Бухоро": 91. Зафар Сафаев, 4. Миржалол Жумаев, 8. Анвар Жўраев (28. Эргаш Исмоилов 26), 9. Жасур Ҳакимов (29. Шаҳзод Бешимов 81), 10. Азиз Ибрагимов (77. Изатилла Абдуллаев 72), 16. Жасур Ҳасанов (26.Аброр Хусинов 46), 17. Беҳруз Садиллоев, 19.Бекзод Саидов, 66. Илҳомжон Алижонов, 93. Максимилиан Фомин, 98. Солибек Каримов (21. Аббосбек Жумақулов 46).
Захира: 20. Сардор Қобулжонов, 5. Бобуржон Аманов, 11. Зоҳир Пиримов, 24. Нуржаҳон Музаффаров.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов ( 7.Кахи Махарадзе 56), 5.Славко Дамьянович ( 23.Абдул Азиз Юсупов 74), 10.Марат Бикмаев (25.Жавоҳир Алижонов 61), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов (52. Жалолиддин Жумабоев 46), 20. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов (4.Шаҳзод Шайманов 56).
Захира: 13. Рустам Нартаджиев, 18. Иброҳим Ғанихонов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 22.Комрон Саидазимов.

Огоҳлантиришлар: Ҳакимов 33, Исмоилов 35, Муҳаммадиев 35.
Четлатиш: Муҳаммадиев 41.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Локомотив" қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди