Фото: Championat.asia
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 1/8 финалда Эроннинг "Истиқлол" клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.
П.Хюистра: "Бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Биз буни хоҳлагандик ва бунга эришдик. Биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик, бу бизни бироз қийнаб қўйди. Лекин, кейинчалик тўп киритиб вазиятни ўнглашни уддаладик ва камбэкка эришдик. Энди кейинги учрашувга тайёрланишимиз керак. Ўз минтақамизнинг энг кучли 4 жамоаси сафига кирдик ва чорак финалга чиқдик. Буни "Пахтакор" учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта муваффақият деб ўйлайман".
- Гол ўтказиб юборилгандан кейин 5-6 дақиқа давомида жамоа ўйинини йўқотиб қўйгандек бўлди. Голдан кейинги бундай реакцияга нима сабаб бўлди?
П.Хюистра: - Буни билмадим. Лекин, бугун "Истиқлол" айнан бизга қарши бошқа ўйинлардан кўра агрессивроқ ўйнади. Бу майдонда кўринди, шу билан бирга улар жуда яхши ўйнашганини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Учрашувга киришиб кетишимизга 10-15 дақиқа керак бўлди, чунки "Истиқлол" тажовузкор ўйини билан бизга қаршилик қилишга, қийинчилик туғдиришга уринди. Уларнинг охиригача курашишганини эътироф этиб ўтмоқчиман.
Бизда ҳам хатолар бўлди, айрим вазиятларда ҳисобни катталаштириш учун имкониятларимиз бўлди, аммо бизга чиройли якун етишмади. Олдиндаги 4 кундан фойдаланиб кейинги беллашувга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча, биз бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бунга мажбурмиз, чунки охирги 4 жамоа орасида қолдик ва қолган учрашувлар янада қийинроқ бўлади. Айнан шу сабаб ҳам ўйинимизни янада яхшилашимиз зарур. Ўз олдимизга қўйган мақсад сари аста-секин боряпмиз, Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз.
- Бугун Элдор Суюновнинг баъзи вазиятлардаги ишончсиз ўйини майдондаги футболчиларга таъсир қилмадими? Унга бугун нима бўлди ёки кечқурун яхши ухламаганмиди?
П.Хюистра: - Менимча, бугун ўйин давомида Суюновдан кўра мураббийлар кўпроқ асабийроқ бўлишди деб ўйлайман. Тўғри, жарима зарбасида Элдор ўзини яхши кўрсата олмагандир. Лекин, ундан олдин 7-рақамдаги ўйинчи (Диабате) у билан бирга-бир чиққанида катта сейвни амалга оширди ва жамоамизни қутқариб қолди. Бундан ташқари, бир неча бор тўп жарима майдончамизга ҳаводан ошириб берилганида ишончли ўйнади ва рақиб ҳужумларини йўққа чиқарди. Энг муҳими бизнинг кейинги босқичга ўтганимиз.
- "Пахтакор" бугун устунлик қилганини айтиб ўтдингиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди ва жамоа кейинги учрашувларда ҳам бугунгидек жисмоний тетиклигини сақлаб қолади деб ўйлайсизми?
П.Хюистра: - Ҳа, биз айнан шунинг учун ҳаракат қилиб келяпмиз. Бунинг устида деярли 3 йилдан бери ишлаб келамиз. Футболчилар жисмоний тарафлама жуда яхши ҳолатда. Олдимиздаги 4 кундан фойдаланиб тезроқ тикланиш ва кейинги ўйинга янада яхшироқ ҳолатда бўлишлари учун тайёргарлик кўрамиз. Бу тарафдан албатта ишлашда давом этишимиз шарт, лекин ўйинчиларнинг ҳолатидан қўрқмаймиз, улар жисмонан яхши формада.
Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Доҳа, Қатар
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда