
Фото: ОФК
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган икки ўйин 27 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Хави қўл остидаги «Ас-Садд» Эроннинг «Персеполис» жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Иса Алекасир форсларга кейинги босқич эшикларини очган голга муаллифлик қилди.
Яна бир ўйин Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» ва «Ат-Тавун» жамоалари ўртасида кечди. Унда Абдурразоқ Ҳамдуллоҳнинг голи «Ан-Насср» футболчиларига ғалаба келтирди.
Шу тариқа ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди:
- «Пахтакор» (Ўзбекистон)
- «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони)
- «Ан-Насср» (Саудия Арабистони)
- «Персеполис» (Эрон)
¼ финал босқичига 28 сентябрь куни қуръа ташланади. Мазкур босқич ўйинлари 30 сентябрь куни ўтказилади.
1/8 финал баҳслари
«Персеполис» Эрон — «Ас-Садд» Қатар 1:0
Гол: 1:0 – 88 Иса Алекасир.
Четлатиш: Сиамак Неъмати (90+1) — «Персеполис»
«Ан-Насср» Саудия Арабистони — «Ат-Тавун» Саудия Арабистони 1:0
Гол: 1:0 – 75 Абдурразоқ Ҳамдуллоҳ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар