"Женоа" "Ростов"га ҳужумчи Элдор Шомуродов бўйича янги таклиф берди. Унга кўра Генуя клуби "Ростов" форварди учун 7,5 миллион евро таклиф қилди ва бу маблағ кейинги 3 йил давомида тўлаб борилади, сабаби "Женоа"да ушбу маблағни бир йўла тўлаб юбориш учун бюджет йўқ. Шу билан бирга, "Женоа" унинг кейинги сотувидан Россия клубига бонус беради.
Шахсий шартномага келсак, А Серия клуби Шомуродовга камида 3 йиллик ва бир мавсум учун 600-700 минг евро маошлик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агар "Ростов" "Женоа"нинг бу таклифини қабул қилса, битим яқин 3 кунда амалга ошади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия жамоасида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди. Форварднинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Сўнгги хабарларга кўра Шомуродов эртага, 1 октябрь куни Италияга учиб боради ва "Женоа" билан шартнома имзолайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?