
"Женоа"нинг ўзбекистонлик форварди жамоа сафида нечинчи рақамда ўйнаши маълум бўлди.
Бизга маълум бўлишича, Элдор Шомуродов "Женоа" сафида 9-рақам остида тўп тепади.
Бунга қадар ушбу рақамда Казуйоши Миура, Лука Тони, Эрнан Креспо, Альберто Жилардиньо ва Кшиштоф Пёнтек каби ажойиб ҳужумчилар тўп тепган.
Бизга маълум бўлишича, ўзбекистонлик форвард А Серия 5-тур доирасидаги "Интер"га қарши ўйинда дебют қилиши мумкин.
Ҳамюртимиз 4-турдаги "Верона"га қарши ўйингача улгуришга ҳаракат қилади, бироқ барчаси унинг Италияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни қанчалик тез олишига боғлиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар