23:20 / 09.10.2020
4 513

Роналду “Ювентус”да исён кўтарди, легионерлар унга қўшилди

Роналду “Ювентус”да исён кўтарди, легионерлар унга қўшилди
“Ювентус” тўпурари Криштиану Роналду клуб раҳбарияти билан жанжаллашиб қолди. Можаро коронавирус карантини оқибатида келиб чиқди.

Маълумотларга қараганда, Турин клубининг икки ходимида коронавирус аниқлангач, “Ювентус” раҳбарияти барча футболчиларни яқин орада жойлашган меҳмонхонада карантинга олишга қарор қилади. Бунгача ўйинчилар икки марта тест топшириб, манфий натижа олган эди. Тиббий протоколга кўра, орадан бир неча кун ўтказиб, учинчи тест олиниши керак эди. Агар улар карантинга олинса, терма жамоалар йиғинига етиб бора олмасди.

Роналду Португалия терма жамоаси ихтиёрига етиб бориш учун карантинда ўтириш фикрига қарши чиқади. У жамоадошлари олдида клуб раҳбариятига овозини кўтарган ҳолда, норозилигини билдириб, жанжал чиқаради ва терма жамоа ихтиёрига кетиб қолади. Бу воқеага гувоҳ бўлган бир гуруҳ хорижлик футболчилар, хусусан, Пауло Дибала, Хуан Куадрадо, Данило, Родриго Бентанкур ва Мерих Демирал 35 ёшли ҳужумчидан ўрнак олиб, ўз мамлакатлари терма жамоаларига отланди.

Ҳозирча, бу можаронинг оқибати ҳақида маълумот берилмаяпти. Ҳаммаси Криштиану Роналду терма жамоадан клуб ихтиёрига қайтиб борганда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду “Ювентус”да исён кўтарди, легионерлар унга қўшилди