Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Бухоро" ва "Насаф" жамоалари қарама-қаршилиги 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бухоро" аввалдан ҳимоявий футбол кўрсатарди. Бугун уларни яна ҳам кўпроқ мудофаага эътибор қаратганлигини кўрдик. Уларнинг режасини йўққа чиқариш учун биринчи таймдаги вазиятларни голга айлантиришимиз лозим эди. Шундагина яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин бўларди. Афсуски, иккинчи таймда бухороликлар жамоавий тарзда ҳимояланиб, вазият яратишимизга имкон бермади.
Менимча, бугунги дуранг иккала жамоани ҳам қониқтирмайди. Биз бугунги ўйиндан ғалаба кутгандик. Бунга жамоамнинг ўйин ҳам сабаб бўлди. Ҳужумдагилар кескин қарорлар қабул қилишда оқсади.
Ҳакамлар ҳақида гапиравермайман. Аммо бугунги ҳакамликни қониқарли даражада, деб бўлмайди. Ҳакамнинг савияси пастлиги унинг майдон бўйлаб ҳаракатлари ва чиқарган қарорларидан кўриниб қолди. Яккакурашларда жуда кўп рақиб фойдасига фол белгиланди", - деди Бердиев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас