УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Реал" - "Шахтёр" учрашуви якунланди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилди.
Баҳс олдидан аутсайдер сифатида эътироф этилган меҳмонлар биринчи таймнинг ўзидаёқ йирик ҳисобда олдинга ўтиб олди. Дастлаб, Тете ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Тайм сўнгига қадар, Манор Соломон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Аммо танаффусда мадридликоар устози шогирдларини оз бўлса-да ўзига келтира олди. Лука Модрич ҳамда Винисиус Жуниор ҳисобдаги фарқни минимал даражага қисқартира олди. Баҳс сўнгида эса, Вальверденинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.
"Реал Мадрид" (Испания) – "Шахтёр" (Украина) 2 : 3
21 октябрь, 21.55, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар: Лука Модрич 54', Винисиус Жуниор 59' - Тете 29', Рафаэль Варан 33', Манор Соломон 42'
"Реал Мадрид": Куртуа, Милитао, Варан, Марсело, Менди, Каземиро, Модрич, Вальверде, Асенсио, Родриго, Йович.
"Шахтёр": Трубин, Додо, Хочолава, Маркос, Дентиньо, Марлос, Тете, Кориенко, Соломон, Майкон, Бондар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар