20:21 / 23.10.2020
2 119

Беллатор собиқ чемпиони: Жастин Гэтжи Ҳабибни мағлуб этиш учун барча хусусиятга эга

Беллатор собиқ чемпиони: Жастин Гэтжи Ҳабибни мағлуб этиш учун барча хусусиятга эга
Ўрта вазн тоифасида Беллатор собиқ чемпиони Александр Шлеменко UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гэтжи ғалаба қозониши учун ўрта масофага чиқишга ҳаракат қилиши керак. У ерда Жастин максимал кучини намойиш қила олади, Ҳабибга босим қилади, октагон марказини эгаллайди ва иккинчи рақамда ишламаслик имкониятига эга бўлади. Унинг ўрнида бўлганимда курашдан қочган ҳолда турли позициялардан йўлланадиган тезкор зарбаларда эътибор қаратган бўлардим, шунингдек, тизза зарбаларига ҳам.

Агар у партердан чиқиб кета олса ва клинчда зарба йўллайдиган бўлса, у ҳолда ғалаба қозониши мумкин. Аслини олганда Ҳабибни енгиш учун унда ҳамма нарса бор. Шунчаки бундан унумли фойдаланиш лозим, у буни қандай амалга оширишини жангда кўриб оламиз. Бу қизиқарли жанг бўлади, сабаби нокаутчида қолган жангчилардан фарқли равишда доим имконият бўлади. Ҳамма вақт, исталган рақиб билан», — дейди Шлеменко.

Ҳабиб Нурмагомедов 24 октябрь оқшомида UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжига қарши жанг қилади. Қайд этиш жоиз, UFC 254 мусобақасида ўзбекистонлик Лилия Шокирова ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақани бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Беллатор собиқ чемпиони: Жастин Гэтжи Ҳабибни мағлуб этиш учун барча хусусиятга эга