
"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 7-тури доирасидаги "Реал"га қарши учрашув олдидан шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйлайманки, иккала жамоада ҳам катта босим мавжуд. Эҳтимол, "Реал Мадрид" сўнгги 2 ўйинда ўз даражасида ўйнамагандир, аммо бу уларнинг "Эл Класико"га тушкун кайфиятда келишларини англатмайди.
"Реал" – босим билан қандай курашиши кераклигини биладиган тажрибали футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар ғалаба қозониш кераклигини тушунишади.
"Реал" заиф ўйин кўрсатишини кутмаяпман, аксинча. Улар учун Рамос ўйнаши жуда муҳим. У ажойиб марказий ҳимоячи, майдондаги харизматик. Унинг мавжудлиги кўп нарсага таъсир қилади.
Класико – ҳар доим ўзига хос бўлган. Биз ўз уйимизда ғалаба қозонмоқчимиз. Шу орқали ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаб, тўғри йўлда эканимизни кўрсатамиз", – деди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 24 октябрь куни (Тошкент вақти билан 19:00да) ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар