Coca Cola Суперлигаси 18-турининг қолдирилган ўйинида "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро куч синашди. Унда "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, "шерлар"нинг чемпионликни расман нишонлашига йўл қўймади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлашимча, қизиқарли баҳс кечди. Бизда вазиятлар кўп бўлди. Ўйин охирида карточкалар кўпайиб кетди. Бир оз диққатни йўқотгандирмиз. Учинчи голни дарҳол ўтказиб юбордик. Икки киши кам бўлиб ҳам голли имкониятлар яратдик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Уларга қарши беллашувлар қизиқ кечади.
Биз камчилик ҳолда 15 дақиқача ўйнадик. Ўша дақиқаларда охиригача курашдик. Йигитларга бунинг учун раҳмат айтаман. Ўйин ташкил қилиш ва интизомида бизда муаммо бўлмаслиги керак. Рақиб сафида терма жамоа аъзолари кўп, улар кўпчилик бўлиб ўйнаб вақтни чўзишга уринишди.
Энди танаффус бўлади ва 9 нафар ўйинчимиз терма жамоа ихтиёрида бўлади. Терма жамоага омад тилайман, футболчилар жароҳатсиз соғлом ҳолда қайтишларини хоҳлайман", дея фикр билдирди грузиялик мутахассис. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда