Италия А Сериясида ишлари юришмаётган “Женоа” мураббийлар штаби машғулотлар жараёнига алоҳида эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда.
Хусусан, асосий таркибнинг аксарият ўйинчилари коронавирусни бошидан ўтказгани, жароҳатланганларнинг кўплиги туфайли ҳар бир футболчининг тайёргарлиги ва жисмоний имкониятларига индивидуал тарзда эътибор қаратилмоқда.
Бош мураббий Роландо Маран шогирдларининг жисмоний ҳолатини кучайтириш учун ҳар куни машғулот ўтказишга қарор қилди. “Женоа” футболчилари якшанба куни ҳам дам олмасдан, машғулотларда қатнашадиган бўлди.
Куннинг биринчи ярмига белгиланган машғулотларда жисмоний юкламалар, ўзаро ўйин ва тактик дарслардан ташқари, футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва таомланиш рациони ҳам қатъий назорат остида ўтмоқда.
“Женоа” расмий сайти октябрда жароҳат олган Элдор Шомуродов жароҳатидан тикланиш жараёнида қайси дастур асосида шуғулланаётганини ҳам маълум қилди.
Унга кўра, ўзбекистонлик легионер тренажёр залида шуғулланиш билан бирга, мураббийлар назоратида очиқ ҳавода ташкил этилаётган “кросс”, “слалом”, “спринт” каби тезлик ва чидамлиликни оширишга қаратилган машқларни бажармоқда.
А Серияда еттита тур якунларига кўра, беш очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди. Генуяликлар навбатдаги учрашувни 22 ноябрь куни сафарда “Удинезе” жамоасига қарши ўтказади. Элдор Шомуродов бўлажак учрашувгача жароҳатидан буткул қутилиб, спорт формасини тиклаб олишга улгуриши айтилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда