23:21 / 12.11.2020
2 956

Ўзбекистон Сурияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон Сурияга мағлуб бўлди
ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда сурияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 48-дақиқада Маҳмуд ал-Мавас томонидан киритилди. Ҳимоячиларимизнинг сунъий офсайд ҳосил қилишдаги хатосидан фойдаланган рақиб футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол этди.

Энди вакилларимиз 17-ноябрь куни Ироқ термасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Сурия - Ўзбекистон 1:0
Гол:
Маҳмуд Ал Мавас 48, - 1:0.

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Юссуф Ал Ҳамви, 3.Моуаиад Алажа, 4.Фарис Ал Арнаут, 5.Амар Ал Мидани, 6.Камел Хмеишеҳ, 7.Аиас Аосман, 10.Маҳмуд Ал Мавас, 12.Муҳаммад Осман, 16.Маҳер Даабул, 21.Алаа Эдин Дали.
Захира: 23.Аҳмад Маданиеҳ, 8.Вард Ал Слам, 9.Симон Амин, 11.Муҳаммад Ал Мармур, 13.Тхаер Крума, 14.Юсуф Муҳаммад, 15.Муҳаммад Анез, 17.Холид Курдоғли, 18.Муҳаммад Риҳаниеҳ, 19.Абдулраззоқ Ал Муҳаммад, 20.Мардик Мардикян.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Азизжон Ғаниев, 8.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 61), 10.Жалолиддин Машарипов (18.Хожимат Эркинов, 61), 18.Лутфулла Тўраев (13.Санжар Қодирқулов, 82), 19.Бобир Абдихолиқов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 76), 21.Игорь Голбан (15.Мурод Холмуҳаммедов, 68), 22.Жамшид Искандеров (9.Аброр Исмоилов, 68), 23.ИброҳимҲалил Йўлдошев.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 16.Жавоҳир Илёсов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Рустам Ашурматов, 7.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Акмал Мозговой.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 11, Исломжон Қобилов 65, Мурод Холмуҳаммедов 79.
Четлатиш: Ҳожиакбар Алижонов 11. Юссуф Ал Ҳамви 57.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Сурияга мағлуб бўлди