
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ёзги трансфер мавсумида Туринни тарк этиш ҳақида турли хабарлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, портагулиялик тўпурар мавсум якунланиши билан ПСЖ, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”га ўтиши тўғрисида матбуотда кўп ёзилмоқда.
Криштиану Роналдунинг ўзи бу хабарларга ўз муносабатини билдириб, фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида қарорини ошкор қилди.
Унга кўра, “Юве” тўпурари шартномаси якунига қадар жамоада қолади. Футболчининг айтишича, оиласи Туринга мослашиб олган ва уларга бу шаҳарда яшаш ёқяпти.
Шунингдек, Роналду клуб раҳбарияти уни бошқа жамоага трансфер қилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаганини ҳам алоҳида таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар