Элдор Шомуродов А Сериянинг 8-турида “Парма” дарвозасини ишғол қилиб, Италиядаги биринчи голини киритди. Бу ўзбекистонлик футболчиларнинг нафақат Италиядаги, балки Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги биринчи голи сифатида тарихда қолади.
Таъкидлаш жоизки, Элдорнинг ўйинида ижобий томонга ўзгариш бўляпти, кўрсаткичлар ҳам кўтарилмоқда. Бу ўз навбатида унга бўлаётган танқидларнинг камайиб, мухлисларнинг ишончи ортаётганига сабаб бўляпти.
Элдор Шомуродовнинг илк голига “Женоа” мухлислари билдирган муносабатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Antonino Sangiuseppe
“Женоа”нинг бунақа ўйини натижасида Шомуродов В Серияда ҳам биринчи голини урган ўзбекистонлик футболчига айланади.
Giulio Vespasiani
Ўзбек ҳужумчиси Италия кубогидаги ўйинда биринчи голли пасини берган эди. Энди А Серияда илк голини урди. У Италияни забт этган ўзбек футболчиси бўлди!
Carlo Girini
Яқиндагина Шомуродовнинг трансфери “Женоа”нинг энг катта хатосидек кўринганди. Энди мен унинг иқтидорига ишона бошладим. Агар у охирги учрашувларда кўрсатган ўйинини бундан кейин ҳам давом эттирса, унинг 9 миллион евролик трансфери клуб тарихидаги энг зўр харидга айланади.
Francesco Anzano
Биринчи бўлиб Илёс Зейтуллаев гол урмаганмиди?. У бутун фаолиятини Италияда ўтказган-ку. “Женоа”мизда ҳам бир мавсум тўп тепганди. Наҳот, гол урмаган бўлса?
Romani Tiziana (Francesco Anzano саволига жавобан)
Шомуродов ўзбеклардан биринчи бўлиб гол урди. Зейтуллаев А Серияда деярли ўйнамаган. Илёс гол урмагани аниқ.
Roberto Cianchi
Яқинда А Сериядаги биринчи ўзбекча хет-трикни кўришимизга ишончим комил! Шомуродов кейинги пайтда намойиш қилаётган ўйинига қараб баҳо берсак, у ҳали кўп нарсага қодир экани яққол кўриниб турибди.
Giampiero Venerelli
“Женоа” ўзбек футболчиси тарихга кириши учун атайин уни трансфер қилганга ўхшайди.
Claudio Altobelli
Ўша учрашувни томоша қилдим. Шомуродов нафақат биринчи гол, балки дастлабки дубль муаллифи ҳам бўлиши мумкин эди. Лекин биринчи бўлимда озгина омад етишмади. Барча ҳимоячиларни ортда қолдирганига қарамай, гол уролмади.
Энди Элдор Шомуродовнинг жамоаси 7 декабрь куни сафар учрашувида “Фиорентина” меҳмони бўлади. Бу учрашувда ўзбекистонлик легионернинг асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан соат 8 декабрга ўтар кечаси 00:45 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда