Элдор Шомуродов ОФК сўровномасида ғолиб бўлди

ОФК расмий сайти қитъа легионерлари ўртасида ҳафтанинг энг зўр футболчисини аниқлаш учун сўровнома эълон қилди.
Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ғалаба қозонди. Умумий овозларнинг 46% қисмига эга бўлган легионеримиз якунда эронлик Шаҳаб Заҳедини ортда қолдириб, 1-ўринни қўлга киритди. Элдор ўтган ҳафта Италия кубоги доирасидаги "Сампдория"га қарши баҳсда ассист қайд этганди.
Шунингдек, А Серия 9-туридан ўрин олган "Парма" билан ўйинда дебют голини урди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг