Фото: «Regnum»
Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати олдингилари каби «одатий тарзда» ўтишига ташкилотчилар умид қилишмоқда. Коронавирусга қарши вакциналарнинг тайёр бўлаётгани ва ҳадемай кенг ишлаб чиқарила бошланиши «биз учун жуда яхши янгилик», деди ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раиси Нассир ал-Хатир «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига кеча берган интервьюсида.
Қатар «мухлисларни қабул қилиш имкониятини» ҳамда «бинойидек ва муваффақиятли» жаҳон чемпионатини ўтказишни интиқлик билан кутаётганини қўмита раиси ЖЧ саралашларига қуръа ташланиши арафасида маълум қилди.
2022 йилги Жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Яқин Шарқ илк маротаба мундиалга мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Россияда 2018 йили ўтказилган ўйинлар ғолиби — Франция. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда