
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби А Серия 10-туридан ўрин олган баҳсда "Фиорентина" майдонига сафар қилди. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни нуқтайи назаридан, бу баҳс жуда муҳим аҳамият касб этарди.
Шу сабабли, ҳар икки томон бироз эҳтиёткорликка берилди ва якунда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дунёга машҳур "La Gazette dello Sport" нашри футболчилар учун қўйилган балларни эълон қилди. 65-дақиқа ҳаракат қилган Элдор Шомуродов 6 баллга лойиқ кўрилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар