Италия А Сериясида сўнгги поғонага тушиб қолган “Женоа”га Давиде Баллардини бош мураббий этиб тайинлангани генуялик мухлисларда келажакка умид уйғотди. Маълумки, бу мутахассис “Женоа”ни аввал ҳам уч маротаба қийин вазиятда қабул қилиб олиб, муваффақиятсизликлардан қутқариб қолган.
Қолаверса, “Женоа” мухлислари янги мураббий қўл остида футболчилар ҳужумкор ўйин кўрсатишига ишонмоқда. Аввалги мураббий Роландо Маран ҳужумга етарли эътибор қаратмагани, ҳужумчиларни тез-тез алмаштириб, уларга ўйнаш имконини бермагани, кўп хатога қилаётган ҳимоя чизиғида ўзгаришга қўл урмагани, майдон марказида устунликни таъминлай оладиган футболчиларни ўйната олмагани учун кейинги пайтда кўп танқид қилинаётган эди.
Генуялик футбол мухлислари бугун тунда Тошкент вақти билан 00:45 да бошланадиган “Специя”га қарши ўйин олдидан ижтимоий тармоқларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Эътиборингизга италиялик ишқибозларнинг Элдор Шомуродовга тегишли гапларини ҳавола этамиз.
Francesco Bisogno:
Баллардини жамоада қандай ўзгартиришлар қилиши қизиқ туюляпти. Менимча, кўп ўйинчилар асосий таркибдаги жойидан айрилади. Энг муҳими, ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро тандемини сақлаб қолишдир. Скамакканинг ҳужумда юрганини кўргим келмаяпти.
Domenico Tortora:
“Специя”га қарши учрашувда жамоамиз ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилиши керак. Янги мураббий келди, ўйинчиларимиз унга ўзини кўрсатиш учун астойдил ҳаракат қилади, деган умиддамиз. Айниқса, ҳужумчилардан сифатли ўйин кутяпман. Яхшики, бизда ҳужумчилар кўп. Шомуродов ва Дестро ўзини кўрсата олмаса, уларнинг ўрнига Горан Пандев ва Марко Пьяцани тушириш мумкин.
Franco Fiorentino:
Янги мураббий битта ҳужумчи билан ўйнаш тактикасини қўллаши мумкин. Бунақа бўлса, Элдор захирада қолади. Чунки Маттиа Дестро ҳозир яхшироқ ўйнамоқда. Лекин жамоада ҳужумчи кўп.
Alessandro Razzi:
Баллардини ёзда олинган ҳужумчимизнинг янги қирраларини кашф этишига умид қиляпмиз. Эдинсон Кавани айнан Баллардини даврида юлдузга айланган эди. Элдор Шомуродов ҳам ўзбекларнинг Каваниси бўлсин, Эдинсоннинг даражасига чиқсин!
Alessandro Moscarino:
Баллардини ўтган гал жамоани бошқарганида Кшиштоф Пёнтекни кашф қилиб, уни А Сериянинг энг зўр ҳужумчисига айлантирган эди. Ҳозирги таркибда юлдуз бўлишга лойиқ футболчилар борми? Ёши катта ўйинчиларимиз энди порлай олмаслиги аниқ. Малес ва Асоро ҳеч нарсага эриша олмади. Бор умидимиз Элдор Шомуродовдан. Шунингдек, Жанлука Скамакка ҳам бор. Улар ҳеч бўлмаса, Пёнтек даражасига чиқиши керак.
Luigi Riga: (Alessandro Moscarino изоҳига жавобан)
Шомуродовда салоҳият катта. Ўтган мавсумда 30 та учрашувда 11 та гол ва саккизта голли пас муаллифи бўлган. Бу жиддий натижа!
Antonino Bonafede:
Пандев ўзининг энг зўр ўйинларини Баллардини даврида кўрсатган. Бу гал ҳам Горан асосий таркибда Шомуродов ёки Дестро билан бирга ўйнаши мумкин.
Nicola Lo Conte:
Баллардини бошқарувида жамоа ҳужумга эътибор қаратишига ишонаман. Бизда яхши ҳужумчилар бор – Дестро катта истеъдод соҳиби, Шомуродовнинг салоҳияти юқори, Скамакка жуда бақувват, Пандев бой тажриба эгаси. Албатта, уларнинг барчаси бир схемага сиғмайди. Баллардини эса, бу вазиятга чиройли ечим топиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда