
Жаҳон футболида гол уриш устаси сифатида тан олинган дарвозабон Хосе Луис Чилаверт Парагвай президентлиги учун сайловга ўз номзодини қўйди. Бу ҳақда 55 ёшли собиқ футболчининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълумот берган.
Парагвайда навбатдаги президентлик сайловлари 2023 йилда ўтказилади. Амалдаги президент Марио Абдо Бенитес мамлакатни 2018 йилнинг августидан бери бошқармоқда.
Чилаверт футболчилик даврида Аргентинанинг “Сан-Лоренсо” ва “Велес Сарсфилд”, Уругвайнинг “Пеньяроль”, Испаниянинг “Сарагоса” ва Франциянинг “Страсбур” жамоалари дарвозасини қўриқлаган. У дарвозабон бўлишига қарамай, ўйинларда рақиблар дарвозасини 67 маротаба ишғол қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар