12:00 / 30.12.2020
3 265

Даврон Файзиев: “Пахтакор” ва Арвеладзе шартномани узайтирмаганига 3 та сабаб

Даврон Файзиев: “Пахтакор” ва Арвеладзе шартномани узайтирмаганига 3 та сабаб
Шота Арвеладзе бир неча кун аввал "Пахтакор"ни тарк этди. Унинг олдида кўплаб таклифлар бор. Туркия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлардан.

Даврон Файзиев “Пахтакор” ва грузиялик мураббий нега шартномани узайтирмагани ва унга қайси жамоадан қизиқиш борлигини билиши ҳақида гапирди.

- “Пахтакор” ва Арвеладзе нега ҳамкорликни давом эттирмаганига мен ҳам ҳайронман. Нима бўлди?

Бунга биринчи тахминий сабаб, менимча, унга яхши таклиф тушди. Қайси мамлакат ва қайси клубдан таклиф тушганини биламан. Фақат буни ошкор қилишни хоҳламасдим. Чунки у ҳақда билган одамлар бу маълумотни менга ишониб берган. Лекин биламанки, таклиф моддий жиҳатдан рад этиб бўлмайдиган даражада. Номзод шундай таклиф берадиган кучли. Буни энди Шота Арвеладзенинг янги клуби эълон қилади ёки “Пахтакор” матбуот хизмати грузиялик мураббий билан хайрлашув хабарини чоп этган ҳолда, Арвеладзенинг ўша жамоадаги фаолиятида омад тилаймиз, дейиши мумкин.

Иккинчи сабаб, бу унчалик яхши бўлмаган жиҳат. Бу ҳақиқатдан йироқ. Балки “Пахтакор” тежамкорликка ўтгандир. Шотанинг маоши катта эди. Энди талаби камроқ мутахассисни жалб қилишни мақсад қилгандир.

Учинчи сабаб, балки раҳбариятни натижа қониқтирмагандир. Лекин ички мусобақаларда барча совринлар қўлга киритилди. Уларга Осиё Чемпионлар лигаси керакдир.

Бу уч сабабдан дастлабкиси катта эҳтимол, охиргиси эса фоизи камроғи. Юз фоиз аниқ шу сабаб, деб айтиш қийин, - деди Даврон Файзиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: “Пахтакор” ва Арвеладзе шартномани узайтирмаганига 3 та сабаб