Юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, мураббийлик фаолиятида “Навбаҳор”, “Машъал” ва “Пахтакор” клубларида фаолият юритган, “Навбаҳор”да 1995 - 2000, 2003 – 2004 ҳамда 2010 йилларда фаолият юритиб, жамоа билан Ўзбекистон чемпионлигини (1996 йили), бронза медалларини (1995, 1997-1999 йилларда), Ўзбекистон кубоги (1995, 1998 йилларда) ва Суперкубогини (1999 йили) қўлга киритган Виктор Романович Жалилов 10 йиллик танаффусдан сўнг, яна “Навбаҳор”га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Виктор Жалилов билан икки йиллик шартнома имзоланди. У жамоада бош мураббий Нўъмон Ҳасановга маслаҳатчи – мураббий сифатида ёрдам беради.
1996 йилги чемпионатда “Навбаҳор” клуби 16 жамоа орасида муваффақиятли тарзда иштирок этиб, илк бор ғолибликка эришганди. Ўшанда жамоага Виктор Жалилов устозлик қилганди. Шу боис клуб раҳбарияти ушбу мутахассисни яна жамоага қайтаргандир. Балки Виктор Жалилов бой тажрибаси билан "лочинлар"ни чемпион бўлишига кўмаклашар. Барчасини вақт кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда