
Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ — 2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик кўриш жараёнида 2021 йилнинг 15 февраль куни Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади
Ўзбекистон футбол ассоциация матбуот хизматининг ёзишича, Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоа 8—18 февраль кунлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб боради.
Қайд этилишича, мазкур йиғин доирасида Иорданиядан ташқари яна икки жамоа билан баҳс олиб бориш режалаштирилган. Ҳозирда бўлажак учрашувлардаги эҳтимолий рақиблар билан музокаралар ўтказилаётгани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар