17:49 / 10.01.2021
1 293

"Бунёдкор"нинг уч, "Пахтакор"нинг икки футболчиси "Локомотив"га ўтмоқда

"Бунёдкор"нинг уч, "Пахтакор"нинг икки футболчиси "Локомотив"га ўтмоқда
"Локомотив" футбол клуби бош шифокори Аброр Пирриев телеграм каналида футболчилар тиббий кўрикдан ўтиши кераклигини ёзди.
"Йиғинни ҳам бошлай деб турибмиз. Янги бош мураббий ҳам етиб келди. Энди тиббий кўрик (сўнгра табиий кўрик).

Қай футболчининг қайси жамоа билан шартнома тузганини билмадиму, ўтган мавсум "Пахтакор" таркибида бўлган икки ва "Бунёдкор"да тўп сурган уч тўптепар биз билан мавсум олди тиббий кўрикдан ўтишга ҳозирлангани бор гап.

Қай жамоа томон йўл олишмасин барча футболчилар унумли йиғин ўтиб, соғ-саломат чемпионат бошланишига етиб олишларига тилакдошман.
Барчамизга омад!
[i][/i]", - деб ёзади шифокор телеграм-каналида.

Бизга маълум бўлишича, "Бунёдкор"нинг ўша уч футболчилари - Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов ҳамда Абдумавлон Абдужалилов ҳамда ўтган мавсумда "Пахтакор" таркибида ҳаракат қилган Садриддин Абдуллаев ҳамда Жавоҳир Сидиқов "Локомотив"га ўтиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)