08:08 / 17.01.2021
1 207

"Ал Насср" кореялик футболчи билан муаммони ҳал қилгач Машарипов трансферини эълон қилади

"Ал Насср" кореялик футболчи билан муаммони ҳал қилгач Машарипов трансферини эълон қилади
Шу кунларда ўзбекистонлик Жалолиддин Машариповнинг трансфери борасида жуда кўплаб хабарлар чиқди. Эшитишимизга қараганда Машарипов шу кунларда "Ал Насср" футболчиси сифатида таништирилади. Клуб жанубий кореялик Ким Жин Су билан юзага келган муаммони ҳал қилганидан кейин ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилади.

Маълумотларга кўра, "Ал Насср" Ким Жин Су билан шартномани бекор қилмоқчи. Кореялик футболчи 2020 йил 30 август куни "Насср" билан 2 йиллик шартнома тузганди. Бироқ ҳозиргача у Саудия Арабистони жамоасида 3тагина ўйинда майдонга тушди холос.

Саудия Арабистони лигасида ҳар бир клуб 7 нафаргача легионер футболчини рўйхатдан ўтказа олади. Айни пайтда "Ал Насср" сафида Ким Жин Суни қўшганда 7 нафар хорижлик футболчи бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)