Италия А Сериясининг 18-турида “Женоа” жамоаси ўзидан анча кучли бўлган “Аталанта” майдонидан бир очко билан қайтди. Давиде Баллардини келганидан кейин жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини кўрган мухлислар энди кучли клублар билан тўқнашувларда ҳам футболчилардан ғалаба талаб қилмоқда.
Хусусан, “Аталанта”га қарши учрашувда “Женоа”нинг энг фаол ўйинчиларидан бўлган Элдор Шомуродовнинг хатти-ҳаракатлари генуялик футбол ишқибозларини тўлиқ қониқтирмади. Улар жамоа етакчисига айланиб бораётган ўзбекистонлик ҳужумчидан гол талаб қилмоқда.
Ушбу турда тўлиқ ўйнаган Элдор Шомуродов учрашув давомида мезбонлар дарвозасига иккита хавфли зарба берди. Биринчиси устун ёнгинасидан ўтиб кетган бўлса, иккинчисини дарвозабон бартараф қилди. Шунингдек, ўзбек футболчиси жамоадошлари учун иккита хавфли вазият яратиб берди.
Анъанага кўра, эътиборингизга генуялик мухлисларнинг Элдор Шомуродовнинг ўйинига билдирган муносабатларини ҳавола қиламиз.
Edoardo Cassinelli:
Шомуродовнинг фаоллиги менга ёқди, лекин вазиятлардан фойдалана олмаганини ҳам айтиш керак. Биринчи бўлимда юзага келган вазиятларни голга айлантириш керак эди.
Idalgo Parodi:
Шомуродовнинг иккинчи бўлимдаги ўйинидан ҳафсалам пир бўлди. Биринчи таймда жуда зўр ўйнади ва икки марта гол уриши мумкин эди. Менимча, бутун учрашувни юқори даражада ўтказишга ҳали кучи етмаяпти.
Matteo Biggi:
Омадимиз келди. “Аталанта” баҳснинг иккинчи ярмида бир неча марта гол уриши мумкин эди. Ўйин бўйича манга дарвозабонимиз ва Элдор маъқул келди. У рақиб дарвозаси олдида босим уюштириб турди.
Daniele Petragallo:
Кетма-кет иккинчи беллашувда ҳужумдаги қудратимиздан фойдалана олмаяпмиз. Биз “Ювентус” ва “Аталанта”ни енгиб, икки марта сенсация кўтаришимиз мумкин эди. Туриндаги баҳсда Давиде Баллардини Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестрога имкон бермади. “Аталанта”га қарши Дестро ва Жанлука Скамакка ҳам ўйнамади. Афсуски, Шомуродовга ёрдам берадиган кучли шерик етишмади.
Mirko Sostegni:
Бу ўйинда Шомуродовнинг ҳаракатлари ёқмади. Айниқса, иккинчи бўлимда. Бунақада ўзбек футболчиси яна захирага олинади.
Paolo Valerioti:
Ҳужумда яхши ўйнай олмадик. Муаммо иккинчи бўлимда ёпиқ ўйин намойиш қилганимизда. Тўп Шомуродовгача етиб келмади. Элдорни тўп билан таъминлайдиган футболчи етишмаяпти.
Giancarlo Cundo:
Шомуродовга Дестронинг ёрдами етишмади. Унга кучли шерик керак. Марко Пьяца ҳужумчи эмас, иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Горан Пандев жароҳатдан энди қутилди.
Matteo Piombo:
Шомуродов бунақа ўйин билан “Ювентус”га ўтолмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда