00:05 / 25.01.2021
3 465

Бедана тухуми нега товуқ тухумига қараганда фойдалироқ?

Бедана тухуми нега товуқ тухумига қараганда фойдалироқ?
Фото: «Artfile.ru»
Бедананинг тана ҳарорати 42 даража бўлгани учун ҳеч қачон юқумли касалликлардан, жумладан, сальмонеллёздан қийналмайди. Бундан чиқди, товуқ тухумидан фарқли ўлароқ уларни бемалол хомлигича истеъмол қилишимиз ҳамда кўпроқ озиқлантирувчи моддаларни олишимиз мумкин.

Агар болада диатез бўлса, бедана тухуми айни муддао! Ундан болалар озуқасида фойдалансангиз, тананинг кальцийга бўлган эҳтиёжини камайтирасиз.

Товуқ тухуми билан таққослаганда, бедана тухумида В1 ва В2 витаминлари 2,5 баравар, калий, темир, бошқа микроэлемент ва аминокислоталар 5 баравар кўпроқ.

Бедана тухуми пўчоғи таркиби одам суяги таркибига тўғри келади. Тухум пўчоғи иликнинг қон ҳосил қилиш функциясига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, анемия ва рахитда фойдали.

Тухум пўчоғи сувни хлор ва оғир металлардан яхши тозалайди, кислота-ишқор мувозанатини тиклайди. Атиги 10 кун тухум пўчоғи кукунини қабул қилсангиз, сурункали ошқозон оғриғидан қутулишингиз, теридаги яра ва куйган жароҳатларнинг битишини тезлаштиришингиз мумкин.

Бедана тухуми пўчоғи сич ва тирноқлар учун ҳам фойдали. Ноябрдан мартгача кунига 1 маҳал кечаси 1/3 чой қошиқдан тухум пўчоғи ва 2 капсуладан балиқ ёғи қабул қилиш тавсия этилади. Шу тариқа иммунитетингизни кўтариб оласиз.

Мунтазам бедана тухуми қабул қилиш орқали одам ўзини мастопатиядан ҳимоя қилади. Бу саратон ўсмалари профилактикаси учун ажойиб восита. Негаки улар заифлашган иммунитет фонида ривожланади! Нерв тизими бузилганда, шунингдек, камқонлик, гипертония, қандли диабет ва бронхиал астмада бедана тухумини истеъмол қилиш лозим. Айниқса, ҳомиладор аёлларнинг қабул қилиши ниҳоятда муҳим. Негаки, тиш касалликларидан асрайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бедана тухуми нега товуқ тухумига қараганда фойдалироқ?