
Фото: Twitter
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан бошловчи Брюс Баффер ва промоушен президенти Дэйна Уайтга нималар деганини маълум қилди.
"Баффер билан суҳбатда Ўзбекистон сўзини тўғри талаффуз қилишини айтдим. У ҳар доим бизнинг мамлакатни «Узбикистан» деб атайди, унга аслида «Узбекистан» бўлишини айтдим.
Дэйнадан эса менинг Instagram саҳифамга обуначи бўлишини сўрадим. У дарҳол обуна бўлди", - деди Маҳмуд Муродов.
Муродов UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилди ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар