09:18 / 28.01.2021
1 607

«Манчестер Юнайтед» ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйди

«Манчестер Юнайтед» ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 20-турида «Манчестер Юнайтед» 27 январь, чоршанба куни «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида меҳмонлар Кин Брайаннинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. 64-дақиқада Ҳарри Магуайр ҳисобни тенглаштирди. Орадан ўн дақиқа ўтиб Оливер Берк манчестерликлар ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланди ва «Шеффилд»нинг иккинчи голини урди. Қолган вақт Оле-Гуннар Сульшер шогирдларининг кучли босими остида ўтди, бироқ майдон эгалари вазиятни ўнглай олмади.

Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» 40 очко билан 2-ўринда қолди ва «Манчестер Сити»ни (41) ортда қолдириш имкониятини кўкка совурди. «Шеффилд» эса мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди, жамоа 8 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Яна бир учрашув «Эвертон» ва «Лестер» жамоалари ўртасида кечди. Аввалига Хамес Родригес мерсисайдликларни олдинга олиб чиққан бўлса, бунга «тулкилар» Юри Тилеманснинг голи билан жавоб қайтарди.

«Манчестер Юнайтед» — «Шеффилд Юнайтед» 1:2
Голлар:
0:1 – 23 Брайан, 1:1 – 64 Магуайр, 1:2 – 74 Берк.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Туанзебе (ван де Бек, 83), Теллес (Шоу, 82), Магуайр, Уан-Биссака, Погба, Бруну Фернандеш, Матич, Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 66), Марсьяль.
«Шеффилд Юнайтед»: Рэмсдейл, Ампаду, Жагелка, Башем, Болдок, Норвуд, Флек, Ландстрём, Брайан (Богл, 53), Макголдрик (Брюстер, 80), Шарп (Берк, 70).
Огоҳлантиришлар: Ландстрём (40), Туанзебе (45).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйди