
"Женоа" форварди Элдор Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко ўйинчининг А Сериядаги дебютидан ярим йил ўтиб кўтарилишга эришишга тайёрлиги, шунингдек "Ювентус" томонидан қизиқиш бўлгани ҳақида гапирди.
"Бизда Бундеслига, Премьер-лига ва Ла Лига клубларидан таклиф бўлганди. Аммо "Женоа" варианти жуда жозибали эди ва Элдор А Сериянинг энг тарихий клубларидан бирини танлади.
Элдор "Женоа"нинг келажакда ўсиш учун ёқимли бошланиш нуқтаси эканини билади. У ўтиш даврига кирди, аммо карьерасининг ушбу босқичидан завқланмоқда.
"Ювентус"нинг қизиқиши ҳақида ўқиш ёқимли, аммо алоқалар бўлмади. Менимча клублар вакиллари ўзаро мулоқот қилишган", - дейди Ткаченко. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар