UFC 258. Камару Усмон бразилиялик Гильберт Бёрнсни 3-раундда нокаутга учратди

1 дақиқа ўқиш1.7K
UFC 258. Камару Усмон бразилиялик Гильберт Бёрнсни 3-раундда нокаутга учратди
Фото: Getty Images
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 14 февраль тонгида UFC 258 мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усман ва дивизионнинг биринчи рақамли иштирокчиси Гильберт Бёрнс ўртасида кечди. Илк раунд кутилмаганда Бёрнс фойдасига ҳал бўлди, бразилиялик яккакурашчи бир марта рақибини мувозанатдан чиқаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи раундда Усман устунликни ўз томонига оғдирди. Учинчи раундда эса чемпионнинг зарбалар сериясидан кейин ҳакам техник нокаут қайд этди. Шу тариқа Камару яна бир бор чемпионликни ҳимоя қилди.

Мусобақанинг асосий карди натижалари билан танишинг:
  • Камару Усман (18-1) учинчи раундда Гильберт Бёрнсни (19-4) нокаутга учратди;
  • Алекса Грассо (13-3) ҳакамлар қарорига кўра Мейси Барбердан (8-2) устун келди — 29-28, 29-28, 29-28;
  • Келвин Гастелум (16-6) ҳакамлар қарорига кўра Ен Ҳейнишни (14-4) мағлуб этди — 30-27, 29-28, 29-28;
  • Рикки Саймон (18-3) очколар ҳисобига Брайан Келлеҳердан (22-12) устун чиқди — 30-27, 30-27, 30-27;
  • Жулиан Маркез (8-2) учинчи раундда бўғиш усулини қўллаб Мак Питолони (13-8) таслим этди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?