15:25 / 14.02.2021
1 793

Азиз Ғаниевнинг жароҳати қай даражада?

Азиз Ғаниевнинг жароҳати қай даражада?
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" кеча БАА чемпионатида навбатдаги ўйинни ўтказди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган Азиз иккинчи бўлимда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Ўзбекистон миллий термаси бош шифокори Аброр Пирриев телеграм-каналида Азиз Ғаниев жароҳати борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Кеча БАА футбол ассосацияси майдонида кечган кечки машғулотдан қайтаётиб йўл давомида бутун жамоа “Шабаб Ал-Аҳли” клубининг ўйинини томоша қилиб, Азиз Ғаниевга мухлислик қилиб келдик. Меҳмонхонага етиб келганимизда бахтга қарши ҳамюртимиз жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўйин тугашини кутиб клуб шифокори билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо, ҳамкасбим ҳам менга ўхшаб ўйинга қўл телефонини олмайди шекилли, алоқага чиқа олмадик. Кечроқ Азизнинг ўзи билан қўнғироқлашиб, аҳволи билан қизиқдик. – Эртага текширувга борамиз экан, ҳозирча билмадим...

Бугун эрталаб мутасаддиларимиз орқали клуб шифокори билан гаплашдик. У, илк тиббий белгиларга кўра футболчининг тизза бўғинидаги жароҳати жиддий бўлиши мумкинлиги, аниқ маълумотни эса барча зарур текширувларни ўтказиб бўлгач хабар беришини айтди.
Кутамиз ва дуодамиз...
", - дея ёзиб қолдирди Пирриев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азиз Ғаниевнинг жароҳати қай даражада?