Хабарингиз бор, кеча испаниялик машҳур футбол юлдузи Фернандо Морьентес «Оқ-тепа» футбол клубининг ташаббуси ва таклифига кўра, юртимизга ташриф буюрди.
Бугун эса, собиқ ҳужумчи «Бунёдкор» меҳмони бўлди. Мартабали меҳмонга ЎФАнинг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ва «Бунёдкор» футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев ҳамроҳлик қилди. Фернандо Морьентес даставвал «Бунёдкор» стадиони билан яқиндан танишди, музейни кўздан кечирди.
Сўнг «Бунёдкор» академиясида тарбияланувчилари, Тошкент шаҳар футбол академиясида таълим олаётган болалар ҳамда мураббийлик курсларида ўқиётган ёш умидли мутахассислар билан учрашиб, уларни қизиқтирган бир қатор саволларига жавоб қайтарди.
Тадбир якунида Равшан Сайфиддинович мартабали меҳмонга ЎФАнинг эсталик совғаларини топширди. Улуғбек Абдусатторович эса, Фернандо Морьентесга анъаналаримизга хос ва мос бўлган зарбоф тўн кийдирди. Шу тариқа испаниялик футбол юлдузини «Бунёдкор»га ташрифи ўз ниҳоясига етди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Uzreport TV» ва «Futbol TV»да ЖЧ-2018 трансляцияси тақвими (фото)

Futbol TV телеканалида қайси чемпионатлар намойиш этилиши маълум бўлди

«Насаф» – «Бунёдкор» учрашувига чипталар бугундан сотувга чиқарилади

«Бунёдкор» ўз майдонида «Металлург»ни кичик ҳисобда енгди

«Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги рақиблари ўз чемпионатларида ғалаба қозонишди

«Бунёдкор» – «Персеполис» учрашуви чипталари сотувда!