
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Верона"га қарши Италия А Сериясининг 23-тур ўйинида (2:2) гол уриб, ажойиб натижа қайд этди.
Гап шунадки, ҳужумчи "Женоа" сафида А Серия доирасидаги баҳсда захирадан майдонга тушиб, 2 дақиқа-ю 58 сония ичида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва генуяликларнинг энг тезкор гол муаллифлари рўйхатида 2-ўринга жойлашди.

Олдинроқ 2019-йилнинг март ойида Стефано Стураро 1 дақиқа-ю 32 сонияда "Ювентус" дарвозасига тўп киритиб, бу борада энг яхши кўрсаткичга эга бўлганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 