08:28 / 04.03.2021
2 150

А Серия. Элдор Шомуродов 82 дақиқа ўйнаган баҳсда «Женоа» ғалабани қўлдан чиқарди

А Серия. Элдор Шомуродов 82 дақиқа ўйнаган баҳсда «Женоа» ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: Getty Images
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 25-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 3 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Женоа» ўз уйида «Сампдория»ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебютида Давиде Заппакоста майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 77-дақиқада Лоренцо Тонелли мувозанатни тиклади.

Мазкур баҳсда ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 82-дақиқада захирага олинди.

«Милан» ўз уйида «Удинезе» билан баҳс юритди. 68-дақиқада Родриго Бекао меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Миланликлар эса ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги онларида мағлубиятдан қутулиб қолди.

«Рома» Флоренцияда «Фиорентина»ни мағлубиятга учратди. «Аталанта» эса «Кротоне» дарвозасига бешта тўп йўллаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. «Наполи» голларга бой бўлган ўйинда «Сассуоло» билан дуранг ўйнади.

Мазкур тур доирасида 4 март оқшомида «Парма»—«Интер» учрашуви бўлиб ўтади. «Лацио»—«Торино» ўйини эса туринликлар жамоасида коронавирус тарқалгани сабаб номаълум муддатга қолдирилди.

3 март кунги ўйинлардан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

«Женоа» — «Сампдория» 1:1
Голлар:
1:0 – 52 Заппакоста, 1:1 – 77 Тонелли.
«Женоа»: Перин, Кришито, Гольданига, Масьелло, Заппакоста, Стротман (Кассата, 82), Радованович, Зайц, Бадель, Дестро (Пандев, 73), Шомуродов (Пьяца, 82).
«Сампдория»: Аудеро, Тонелли, Аужелло, Колли, Берешински, Верре (Янкто, 59), Адриен Сильва, Экдал, Кандрева, Кейта Бальде (Габбьядини, 71), Куальярелла (Рамирес, 78).

Огоҳлантириш: Бадель (34).

«Милан» — «Удинезе» 1:1
Голлар:
0:1 – 68 Родриго Бекао, 1:1 – 90+7, пенальти Кессиэ.
«Милан»: Доннарумма, Романьоли, Калулу (Калабрия, 63), Тео, Кер, Кессиэ, Тонали (Мейте, 46), Ребич, Кастильехо (Салемакерс, 75), Браҳим Диас (Ҳеуге, 63), Рафаэл Леау.
«Удинезе»: Муссо, Молина, Бонифаци, Нюйтинк, Зегелар (Ларсен, 71), Арслан (Уолас, 71), Макенго (Льоренте, 56), Перейра (Самир, 82), де Пауль, Родриго Бекао, Несторовски.
Огоҳлантиришлар: Ребич (24), Тео (32), Зегелар (54), Романьоли (90), Кессиэ (90).

«Фиорентина» — «Рома» 1:2
Голлар:
0:1 – 48 Спинаццола, 1:1 – 60, автогол Спинаццола, 1:2 – 88 Диавара.

«Аталанта» — «Кротоне» 5:1
Голлар:
1:0 – 12 Гозенс, 1:1 – 23 Нванкво, 2:1 – 48 Паломино, 3:1 – 50 Муриэль, 4:1 – 58 Иличич, 5:1 – 85 Миранчук.

«Сассуоло» — «Наполи» 3:3
Голлар:
1:0 – 34, автогол Максимович, 1:1 – 38 Зелиньски, 2:1 – 45, пенальти Берарди, 2:2 – 72 Ди Лоренцо, 2:3 – 90, пенальти Инсинье, 3:3 – 90+5, пенальти Капуто.

«Кальяри» — «Болонья» 1:0
Гол:
1:0 – 19 Ругани.

«Беневенто» — «Верона» 0:3
Голлар:
0:1 – 25 Фараони, 0:2 – 34, автогол Фулон, 0:3 – 50 Лазанья.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. Элдор Шомуродов 82 дақиқа ўйнаган баҳсда «Женоа» ғалабани қўлдан чиқарди