Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳам иштирок этди.
Драган Черан: - Кучли рақибга қарши қийин ўйин ўтказдик. Доим "Насаф" билан ўйинлар қизиқарли кечади. Рақибни жиддий ўргандик ва якунда бу бизга фойда келтирди. "Пахтакор" тарихида биринчи марта бу совринга эга чиқдик. Номимизни тарихга ёздириб қўйдик. Бахтлимиз. 4 кундан сўнг Суперлига доирасида яна "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Бугунги ғалаба тарихда қолди ва янги ўйинга тайёрланамиз.
- Бугун Сайфиевнинг тўп узатишидан кейин гол урдингиз. Сиз ҳам, у ҳам "Насаф"да ўйнагансиз. "Насаф"да нимадир борми? Нима учун ҳар йили яхши футболчилар етишиб чиқаверади?
- "Насаф"да яхши мураббий бор. Академиядан ҳар йили ёшларни асосий жамоага тайёрлайди. Кейинчалик улар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Барчасига бош мураббий "айбдор" (кулади). Албатта ижобий маънода айбдор.
- Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳақида кўплаб гап сўзлар чиқди...
- Айни пайтда аниқ ҳеч нима айта олмайман. Балки, худо хоҳласа ўйнарман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди