"Женоа" сафарда "Рома" билан куч синашди. Беллашувда римликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Элдор Шомуродов иккинчи таймда захирадан майдонга тушди.
Генуяликлар устози Давиде Баллардини жамоага келгач аввалига ҳамюртимизга ишонч билдириб, асосий таркибдан жой берди. У ҳам имкониятдан фойдаланди. Кейин Давиде Баллардини катта ўйинларда Шомуродовдан яширин қурол сифатида фойдаланишга ўтди. Рақиб бироз чарчаганда иккинчи бўлимда майдонга тушираётганди. Чунки ҳужумчимиз анча тезкор ва қаршисидаги ўйинчилардан қочиб кетишни қойиллатарди ҳамда шерикларини қулай вазиятга олиб чиқарди. Элдор ҳужум чизиғида Маттиа Дестро билан яхши жуфтлик ҳосил қилаётганди. Бироқ...
Бироқ Шомуродов охирги учрашувларда ўзини кўрсата олмаётгани боис захирадан ўйинга қўшиладиган бўлиб қолди. Унинг ҳаракатлари аввалгиларига ўхшамаяпти, бизнинг назаримизда (сиз бошқача фикрда бўлишингиз ҳам мумкин). Балки шу боис мураббий уни асосий таркибга қўймаётгандир ёки Баллардини таркибда ротатцияларни амалга оширгани натижалар ёмонлашишига олиб келди. Юрген Клопп ҳам "Ливерпул"нинг ҳужумида бир яхши ўйнаб турган учликни ўзгартирди, натижалар салбий кўринишга келди...
Умуман олганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисига А Серияда барқарорлик етишмаяпти. Элдорда тезлик ва яхшигина техника бор. Футболчиларни қандай алдаб ўтишни билади. Аммо муҳим баҳсларда у ўйинга қўшилиб кета олмаяпти, бундай учрашувларда тобланмагани панд бермоқда. Буни "Женоа"нинг кучли жамоаларга қарши ўйинларидан билиб олсак бўлади.
Мисол учун биринчи даврадаги "Интер" ва "Ювентус" билан беллашувларда захирадан туширилди, "Аталанта", "Лацио", "Милан" каби грандларга қарши тўқнашувларни тўлиқ ўтказмади ёки захирадан ўйинга қўшилди.
Албатта, Шомуродовнинг салоҳиятига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ "Ювентус"дек жамоа қизиққан ҳужумчи камида ўз клубида тўпурар бўлиши керак. Унинг ҳисобида А Сериядаги голлар сони 3 тани ташкил қилмоқда. У гол урган жамоалар "Парма", "Сассуола" ҳамда "Верона".
Тўғри, Шомуродов ҳар доим гол урмаса-да, айрим баҳсларда ассистентлик қилмоқда. Бу жиҳатини эътироф этиш даркор. Аммо биз Шомуродовдан кўпроғини кутишга ўрганиб қолдик.
Европада барқарорлик жуда муҳим. Асосий таркибга киришда ҳам, катта жамоаларга ўтишда ҳам. Бу Элдорнинг қўлидан келади. Меҳнаткаш, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган ва энг асосийси юлдузлик касалига чалинмайдиган футболчи! Биз унинг яна аввалги голлик сериясига қайтишида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Бекзод Исаев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди