20:32 / 09.03.2021
1 743

Суперлига. АГМК "Локомотив" устидан қийин ғалабани қўлга киритди

Суперлига. АГМК  "Локомотив" устидан қийин ғалабани қўлга киритди
Суперлига янги мавсуми 1-туридан ўрин олган учрашувлар бошланди. Илк ўйин Олмалиқдаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтди ва унда АГМК Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилди. Юқори темпда давом этган беллашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 3-дақиқада мезбонлар легионери Элвин Фортес боши билан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни очди. Бунга "темирйўлчилар" 35-дақиқада Сандар Қодирқуловнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришни уддалади. Асосий вақт якунланишига 15 дақиқа қолганида, Александр Касьян жамоасига муҳим 3 очко келтирган голни рақиб дарвозасига киритди.

АГМК - "Локомотив" 2:1
Гол:
3 - Элвин Фортес 1:0, 37 - Санжар Қодирқулов 1:1, 75 - Александр Касьян 2:1
АГМК: 1.Ботирали Эргашев (32.Суҳроб Султонов, 40) - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов (29.Владимир Козак, 13), 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов - 94.Элвин Фортес, 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 90+2), 11.Мурод Тошматов.
Захира: 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов.
"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов - 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 3.Ислом Қобилов, 22.Диего Барданка, 94.Хуршид Мухторов - 5.Кахи Махарадзе️, 8.Жавоҳир Сидиқов (7.Садриддин Абдуллаев, 66), 21.Ғуломҳайдар Гулямов (9.Жавоҳир Алижонов, 79) - 14.Азизбек Аманов (77.Диёр Туропов, 65), 10.Марат Бикмаев, 17.Санжар Қодирқулов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, , 18.Иброҳим Ғанихонов, 37.Шерзод Файзиев, 80.Фарруҳ Иброҳимов.
Огоҳлантириш: 5 - Санжар Турсунов, 76 - Александр Касьян, 83 - Марат Бикмаев, 83 - Хуршид Мухторов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. АГМК "Локомотив" устидан қийин ғалабани қўлга киритди