Суперлига биринчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббий Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрлар билан ўртоқлашди:
"Футболда биринчи ўринда натижа туради. Йигитларимиз ўзларига ишонган ҳолда ҳаракатланишди, лекин пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Aлбатта, бунда футболчиларимизни айбламаймиз, бугун бутун жамоа бўлиб ютқаздик. Қаердадир хатоларга, қаердадир эътиборсизликка қўл урдик. Мағлубиятга муносиб эмасдик, янги ва ёш таркиб билан амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Aламли томони, 2:0 олдинда бора туриб, ютқазиш бўлди, бу жуда аламли. Мағлубиятга бир нечта сабаблар бор, буни ўрганиб чиқамиз ва хулоса чиқарамиз.
Мен жамоа ўзагини сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Aгар 3 нафар ўйинчимиз кетмаганида, бизга ҳеч қандай ўйинчи керак бўлмаган бўларди. Буни раҳбариятдан сўраган эдим, аммо афсуски, бу амалга ошмади. Менимча, 2 кунни ичида ўзгариш қилишимиз амримаҳол. Шу боис биринчи даврани ҳозирги таркиб билан тугатсак керак". “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди