18:13 / 11.03.2021
1 745

Даврон Файзиев: Ўта таъсирчан инсонларга кўриш тавсия этилмайдиган ўйин

Даврон Файзиев: Ўта таъсирчан инсонларга кўриш тавсия этилмайдиган ўйин
Европа лигаси нимчорак финалида "Манчестер Юнайтед" - "Милан" баҳси ўтказилади. Ушбу беллашув бугун Тошкент вақти билан 22:55да бошланади. Учрашув олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Англиянинг 20 карра чемпиони Италиянинг 18 карра чемпионига қарши. Чемпионлар лигасини 3 бор қўлга киритган клуб ана шу турнирда 7 марта ғалаба қозонган жамоага қарши. Яна ўнлаб титулларга эга Европа футболи гигантлари тўқнашуви.
"Манчестер Юнайтед" - "Милан".

Тўғри, баҳс Европа лигасидан жой олган, аммо бу қарама-қаршилик бемалол Чемпионлар лигасини ҳам безаши мумкин. Улар 10 та ўзаро расмий учрашув ўтказган бўлса, барчаси айнан Чемпионлар лигасига тўғри келади. Ва бирор марта дуранг ўйнашмаган. Ҳисоб тенг 5:5. Ана шундай бэкграунд билан бугунги ўйинга етиб келишмоқда. Ўхшашликлар тугамади. Иккиси ҳам чемпионликни соғинишган ва чемпионатда иккинчи поғонада кетишмоқда. Бу дегани бугунги даражаси тенг ва фаворит йўқ.

Ўзи аслида бу маълумотлар шарт эмасди, шундоқ ҳам ностальгия ўлчови меъёридан ошмоқда. Ўта таъсирчан мухлислар кўриши соғинч кўз ёшларига олиб келиши мумкин. Класикани ва барча нарсанинг ўта сифатлисини яхши кўрадиганлар, яъни эстетлар учун совға, - деди Даврон Файзиев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: Ўта таъсирчан инсонларга кўриш тавсия этилмайдиган ўйин