11:18 / 13.03.2021
2 029

Суперлигада 1-турдан кейин илк истеъфо кузатилди

Суперлигада 1-турдан кейин илк истеъфо кузатилди
Суперлига янги мавсуми 1-туридан кейиноқ чемпионатда илк истеъфо кузатилди. «Навбаҳор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди.

«Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган «Навбаҳор» учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис, «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинланди
», - дейилади Наманган клуби расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов «Навбаҳор»да 1995-2000, 2003-2004, 2010 йилларда фаолият юритган ва жамоа билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган. «Навбаҳор» тарихидаги ягона чемпионлик унвонига ҳам 1996 йили Виктор Романович даврида эришилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада 1-турдан кейин илк истеъфо кузатилди