Фото: Getty Images
«Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралашидан ўрин олган ўйинлари Саудия Арабистонида марказлашган тизимда ўтказилишига ўз муносабатини билдирди.
- "Ўйинларнинг марказлашган тизимда ўтказилиши имкониятларимизга салбий таъсир қилмайди деб ўйлайман. Ўзимни фикримни айтадиган бўлсам, бу қарорни эшитганимда миямга келган илк фикр ОФКнинг футболчиларни ўйламагани бўлди.
Саудия Арабистони ёзда қандай иссиқ бўлишини ҳамма билади. Мухлислар футболда тезлик ва чиройли ўйин кўриши керак. Бундай иссиқда бу қийин масала. У ерда чиройли ўйин кўрсатиш қийин бўлади, барча натижа учун ўйнайди. Биринчи навбатда тезлик бўлмайди. Бундай шароитда ҳамманинг имконияти бир хил. Кимнидир кучли ёки кимнидир кучсиз деб бўлмайди.
Биз охиригача курашамиз, ҳеч қандай қўрқув йўқ. Ўзбекистонда яхши футболчилар ва мураббийлар йиғилган. Мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни кўрсатамиз", - деди «Женоа» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов қўл остидаги миллий терма жамоаси март ойидаги йиғин доирасида Гана (26 март, Наманган) ва Ироқ (29 март, Тошкент) терма жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаши доирасидаги ўйинлар 31 майдан 15 июнга қадар ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди