Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Гана ва Ироққа қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик беллашувлари олдидан ўз фикрлари билан бўлишди:
"Пандемия сабаб терма жамоа ўйинлари ҳам қолдирилди. У футболга жуда катта таъсир кўрсатди, шунга қарамай, ташкилотчилар ФИФА кунлари учун ушбу ўртоқлик беллашувларини ташкил этди. Бу терма жамоа ва бутун ўзбек футболи учун катта ёрдам, деб биламан. Чунки, бизни июнь ойида 3 та муҳим ўйин кутиб турибди. Уларга яхши тайёрланиш учун мана шу каби ўртоқлик учрашувлари жуда ҳам керак.
Терма жамоага қўшилганимизга 2 кун бўлди, кайфиятлар аъло. Беллашувларга тайёргарлик жараёнида болаларнинг кайфияти жуда яхши.
Суперлига ўйинларини кузатяпмиз: вилоятларда футболни жуда яхши кўришади. Футбол, аввало, мухлислар учун ўйналади. Шу жиҳатдан, МТЖ ўйинлари мамлакатимизнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтиши тўғри деб ўйлайман. Мухлисларимиз стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турса, жуда ҳам хурсанд бўлардик. ИншаАллоҳ, уларни олдида юзимиз юруғ бўлади", - деди Отабек Шукуров. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди