Ўзбекистон - Гана Б учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Кваме Пеппрах championat.asia сайти мухбирига интервью берди.
- Гана терма жамоасидаги дебютингиз қандай ўтди?
- Гана терма жамоасида майдонга тушганидан хурсандман ва келажакда яна кўп баҳсларда иштирок этишга умид қиламан. Ўзбекистон билан ўйинда таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор эди, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, аммо мезбонлар биздан анча яхши ўйнашди. Улар яхши жамоа эканликларини биламан, балки Осиёнинг энг кучлиларидан биридир, шу сабаб бизнинг ёш жамоага осон бўлгани йўқ.
- Шахсан ўзингиз қандай ўйнадингиз?
- Бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо гол ура олмадим. Мен ҳужумчиман ва барча ўйинлардаги вазифам гол уриш. Аммо юқорида айтганимдек рақибимиз кучли эди ва гол уриш осон бўлмади.
- Ўзбекистон сафида энг яхши ўйинчи ким бўлди?
- Уларнинг сардорини алоҳида кўрсатган бўлардим (Анзур Исмоилов). Ҳужумчи сифатида унга қарши ўйнадим ва осон бўлгани йўқ. Бундан ташқари 10-рақамдаги футболчи ҳам ёқди (Жалолиддин Машарипов).
- Ўзбекистонда неча кун бўлдингиз. Бу мамлакат ёқдими?
- Бу ерда 5 кун бўлдик, мамлакат менга ёқди. Африкадан фарқли, иқлими ҳам бошқача экан, аммо халқи меҳмондўстлиги менга ёқди. Бу ерда барча шароитларни яратиб беришди. Эртага кечқурун биз учиб кетамиз, аммо келажакда яна бу мамлакатга қайтиб келишни орзу қиламан.
- Айни пайтда қайси клубда тўп тепаяпсиз?
- Гана Премьер-лигасида иштирок этувчи «Кинг Фейсал» клубида. Бу мавсум 17та ўйинда 9та гол урдим, энди шу руҳда давом этишга уринаман. Келажакда барча сингари катта клубда тўп тепишни истайман.
- Ганада доим яхши ҳужумчилар бўлган. Энг севимли ҳужумчингиз ким бўлган?
- Асамоа Гьян. У терма жамоамиз сардори ва етакчиси бўлган. У Италия А сериясида ва Англия премьер лигасида ўйнаган, келажакда мен ҳам шу лигалардан бирида ўйнашни орзу қиламан.
Мирон Гойхман суҳбатлашди
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди