23:45 / 27.03.2021
2 923

Конаду Йиадом: "Ўзбекистон сафида 10 ва 22-рақамдаги футболчилар ёқди"

Конаду Йиадом: "Ўзбекистон сафида 10 ва 22-рақамдаги футболчилар ёқди"
Ўзбекистон - Гана Б учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Конаду Йиадом championat.asia сайти мухбирига интервью берди.
- Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўйлашимча яхши ўйин бўлди. Мезбонлар яхшироқ тўп тепишди ва ғалабага ҳақли эришишди, аммо биз ҳам ёмон ўйнамадик. Рақиб ҳужумчилари марказий ҳимоячи сифатида мени анча чарчатишди. Мен 20 ёшдаман ва терма жамоада дебют қилдим, келажакда ўйинларим сони кўп бўлишини истайман.

- Ганада қобилиятли ёшлар жуда кўп. Сизда терма жамоада яна ўйнаш имкониятингиз қандай?
- Кўп меҳнат қилишим кераклигини биламан, аммо терма жамоада яна кўп ўйин ўтказиш имкониятим яхши. Миллий терма жамоамиз сафида катта мусобақаларда, масалан Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиламан.

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи ким бўлди?
- Уларнинг исмини билмайман, менга 10 (Жалолиддин Машарипов) ва 22-рақамдаги (Жавоҳир Сидиқов) ўйинчилар ёқди. Яхши футболчилар экан.

- Ўзбекистон сизга ёқдими?
- Бу мамлакатга илк бор келдим. Мезбонлар бизга қулай шароитларни тақдим этишди. Ўзбек таомлари Африка таомларидан фарқ қилар экан, аммо менга ёқди.

- Ҳозир қайси клубда тўп тепаяпсиз?
- Айни пайтда Гана премьер-лигасида "WAFA SC" клубида фаолият олиб бораяпман. Келажакда кучли чемпионатга кўчиб ўтишни истайман. Айтганимдек 20 ёшдаман ва кучли клубларда ўйнашга вақтим етади.

Мирон Гойхман суҳбатлашди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конаду Йиадом: "Ўзбекистон сафида 10 ва 22-рақамдаги футболчилар ёқди"